Ўзбекистон | 15:36 / 03.06.2023
12626
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темирйўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июн, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида камида 233 киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 900 га яқин киши. 

Ҳиндистон ҳукумати расмий баёнотида айтилишича, Ҳоврадан Ченнайга кетаётган "Коромандел экспресс" поезди Bahanaga bazaar бекати яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу станция ҳудудида SMVB-HWH Superfast Exp тезюрар поезди Sir M. Visvesvaraya вокзали - Ҳовра йўналишида релсдан чиқиб кетди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид