13:00 / 06.06.2023
9022
Реклама

Май ойида Havas 21 та янги дўкон очди

Фото: Havas

Havas халқ хизматида бўладиган 21 та янги дискаунтер очди — тармоқ дўконларининг умумий сони 248 тага етди.

Май ойи Havas учун ҳақиқатан ҳам самарали бўлди: ўтган вақт мобайнида Тошкент шаҳри ва вилоятининг турли туманларида бир вақтнинг ўзида тармоқнинг 21 та янги дўкони очилди. Энди ташриф буюрувчиларни ҳар куни ҳамёнбоп нархлар ва юқори сифатли маҳсулотлар билан хурсанд қиладиган Havas дискаунтерлари сони 248 тага етди.

Бир ой ичида 21 та янги дўконнинг очилиши ташриф буюрувчилар Havas дискаунтерларининг барча афзалликларини юқори баҳолаганликлари ва рўзғор учун харидларни айнан шу ерда амалга оширишларидан хурсанд эканликларининг ёрқин тасдиғидир.

Мижозларининг кундалик харидлари борасида қайғурган ҳолда Havas Ўзбекистон аҳолисининг шаҳар ташқарисига саёҳат қилишга бўлган қизиқишини ҳам яхши англайди. Айнан шунинг учун ҳам тармоқнинг баъзи янги дўконлари тоғга кетиш йўлида ва машҳур дам олиш ҳамда туристик жойлар яқинида очилди.

Ёз мавсуми аллақачон бошлангани ҳисобга олинса, бу дам олиш кунларини шаҳар ташқарисида ўтказишни истаганлар учун қўшимча қулайлик бўлади. Энди йўл учун аввалдан бозорлик қилишнинг ҳожати йўқ, барча керакли маҳсулотларни йўлда сотиб олиш ва бу билан вақтни ҳам, нақдни ҳам сезиларли даражада тежаш мумкин. 

Havas янги дўконлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

·        Бўстонлиқ тумани, Қоранкўл қишлоғи; мўлжал: “Бочка”; Ғазалкент шаҳри, Ўзгариш кўчаси;

·        Қибрай тумани, Кўприкбоши шаҳарчаси, Қизилкўприк кўчаси;

·        Қибрай тумани, Зафаробод МФЙ (собиқ Майский);

·        Чирчиқ шаҳри, Думалоқ маҳалласи, Рамазон кўчаси;

·        Қуйичирчиқ тумани, Оққўрғон кўчаси;

·        Янгийўл шаҳри, Иноғомов МФЙ;

·        Ангрен шаҳри, Дукент қўрғони;

·        Сергели тумани, Паст Дархон маҳалласи, Наврўз кўчаси, 1;

·        Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи, Обиназар кўчаси;

·        Сергели тумани, Сергели-1 даҳаси, Ислом Сатторов кўчаси;

·        Учтепа тумани, Бешқайрагоч кўчаси, 264; мўлжал: 3-сонли болалар шифохонаси;

·        Сергели тумани, Жалоир маҳалласи, Янгихаёт ва Тотувлик кўчалари кесишмаси;

·        Мирзо Улуғбек тумани, Феруза кўчаси; ТТЗ бозори яқинида;

·        Олмазор тумани, Мухбир кўчаси; мўлжал: “Olimpiya” меҳмонхонаси;

·        Миробод тумани, Қўйлиқ-1, Янги Қўйлиқ кўчаси;

·        Тошкент тумани, Ғиёс Умаров кўчаси;

·        Зангиота тумани, Машраб кўчаси, 25;

·        Янгихаёт тумани, Чоштепа МФЙ; мўлжал: “Erkin Market” савдо маркази

·        Сергели тумани, Наврўз кўчаси, 1;

·        Зангиота тумани, Каҳрамон маҳалласи;

·        Янгихаёт тумани, Қумариқ кўчаси, 3.

Юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмларининг зарурий тўпламини ҳамёнбоп нархларда таклиф қилар экан, Havas ўзининг асосий мақсади — доим халқ хизматида бўлиш йўлида фаолият юритишда давом этмоқда.

“Havas — халқ хизматида”.

Ахборот маркази: (+998) 71 205-95-95

Сайт: havasfood.uz

Facebook: fb.com/havasuz

Instagram: @havasuz

Telegram-канал: t.me/havasuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top