Низом санитария қоидаларини бузганлик учун қўлланган жарималаридан тушадиган маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Жарима маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Санэпидқўм), унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг бюджетдан ташқари ҳисобварақларига ундирилади.

Жарима маблағлари тегишлилигига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларида очилган Санэпидқўм, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар бўйича сарфланади.

Жарима маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши миллий валютада амалга оширилади.

Жарима маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланадиган жарималар суммасидан ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
  • назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 25 фоизи.

Ҳудудий бошқарма ва бўлимлар томонидан санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланган жарима маблағларининг 30 фоизи Санэпидқўм ҳисобварағига ўтказилади.

Жарима маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

Санэпидқўм, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан ундирилган жарима маблағларининг тегишлилиги бўйича умумий суммасидан:

а) 75 фоизи санитария-соғломлаштириш ва эпидемияларга қарши комплекс тадбирлар ўтказиш, жумладан:

  • юқумли касалликлар ўчоқларида эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ва уларни таъминлаб туришга;
  • вабо ва бошқа ўта хавфли инфекциялар ўчоқларини тугатиш билан боғлиқ махсус тадбирлар ўтказишга;
  • юқумли касалликлар билан касалланиш ошганида ёки уларнинг тарқалиши хавфи туғилганда ишларнинг зарур ҳажми доимий ишловчи тармоқлар билан таъминланиши мумкин бўлмаган ҳолларда режадан ташқари эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга;
  • вакциналар, озуқа муҳитлари, бактерия-фаглар, иммуноглобулинлар, диагностикумлар, зардоблар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар, лаборатория асбоблари ускуналарини харид қилишга, ҳамда уларни таъмирлашга, эпидемияга қарши тадбирларда инфекция ўчоқларига чиқиш билан боғлиқ хизмат сафарлари харажатларини қоплашга;