Қабул бошланишига 5 кун қолди, квоталардан эса дарак йўқ
ОТМларнинг бакалавриат босқичига қабул 20 июндан бошланиши керак. Бироқ қабулга жуда оз қолаётган бўлса-да, ҳали ҳам квоталар тасдиқланмади.

Фото: KUN.UZ
Бу йил ҳам ОТМларга қабул квоталари тасдиқланиши кеч қоляпти. Ўтган 2022 йилда ҳам, ундан олдинги йилларда ҳам квота қабул вақтига тақалиб тасдиқланади.
Жумладан, 2022 йилда – қабул квотаси 15 июнда тасдиқланган. Бунинг ортидан ҳужжат қабул қилиш жараёнлари одатий 15 июндан эмас, балки 20 июндан бошланадиган бўлди.
- 2019 йилги қабул квотаси тўғрисидаги қарор 17 июнда чиққан.
- 2020 йилги қабулда квота нисбатан эртароқ, 13 июнда тасдиқланган.
- 2021 йилда квоталар 22 июнда эълон тасдиқланган ва шу кундан қабул бошланган.
Ўтган йили квота тасдиқланиши кечикканда собиқ олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга қабул тизимидаги ўзгаришларнинг кўп бўлганини ва бу ўзгаришлар қабул квотаси билан битта қарорда тасдиқланганини сабаб қилиб кўрсатганди.
“Квота анча олдин тасдиқланган эди. Шунинг учун кейинги ўқув йилларида муаммо бўлмаслиги учун, бу қарор ва фармойишда белгиланади. Энди қарор чиқиши шарт бўлмайди. Квоталар олдинроқ чиқиши учун фармойиш билан чиқади. Ва бу қабулга алоқадор ўзгаришлар билан яхлитланмайди”, – деганди собиқ вазир.
2023 йил қабул квотаси ҳам ҳали тасдиқланмади. Лекин олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов квота миқдори ҳақида маълумот бериб ўтганди.
Вазирга кўра, 2023-2024 ўқув йилида 381 минг абитуриент қабул қилиниши режалаштириляпти. Шундан 60 минг квота давлат грантларига ажратилади. Лекин қачон тасдиқланиши ҳақида аниқ маълумот берилгани йўқ.
Kun.uz вазирлик матбуот хизматига квоталар қачон тасдиқланиши бўйича сўров юборди. Вазирлик сўровга жавобан квота тасдиқланган заҳоти эълон қилинишини билдирди.
Ҳали квота тасдиқланмади, лекин қабул куни аниқ: атиги 5 кун қолди. Абитуриентлар квота билан танишишига ҳам вақт керак ахир.
Зилола Ғайбуллаева, Kun.uz
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

17:59 / 02.08.2024
5 йил стажи бор хотин-қизларга 500 та контракт квота ажратилди

17:49 / 30.07.2024
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун квота қандай ҳисобланди?

18:57 / 29.07.2024
Ҳарбий хизматчи, ИИО ва божхона ходимлари фарзандлари учун квоталар тасдиқланди

19:01 / 27.07.2024