Ўзбекистон | 07:37 / 19.06.2023
22971
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда лифт тезлашиб кетиши оқибатида 11 киши жароҳат олди

Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқароларга уйига жавоб берилган, қолган 3 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида юк ташиш учун мўлжалланган лифт тезлашиб кетиб, сўнг автоматик тормоз тизими ишга тушган.

Кеча, 18 июнь 16:15 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Янги Дархон” МФЙ, Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юк ташиш учун мўлжалланган лифти юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтаган. 

Оқибатда лифтда бўлган 11 нафар фуқаролар турли даражада енгил тан жароҳати олиб, РШТЁИМга олиб кетилган. 

Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқароларга уйига жавоб берилган, қолган 3 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ, шаҳар ва туман ФВБ раҳбарияти, ИИБ, прокуратура ҳамда ССБ ходимлари чиқишган.

Мавзуга оид