Ўзбекистон | 08:45 / 10.07.2023
4011
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Леммни қабул қилди.

Фото: ТИВ

«Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лемм хонимни кўрганимиздан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш ва ишбилармонлик алоқаларини яхшилашга кўмаклашиш мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўлиб қолмоқда. 

«Яқин келажакда янада аниқ натижаларга эришишимизга ишонамиз», дейди Бахтиёр Саидов.

Фото: ТИВ

Мавзуга оид