Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон (267 та) ва Фарғона (229 та) вилоятида, энг паст кўрсаткич Сирдарё (80 та) ва Навоий (74 та) вилоятида қайд этилган.
Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 8.00 да, 2-смена 12.00 да ҳамда 3-смена 17.00 да бўлиб ўтади. Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида математикадан 30 та тест топшириғини бажариши лозим.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарур маълумотлар талабгорнинг телефон рақамига SMS-хабарнома тарзида юборилган.
Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келиши керак.







