Жамият | 16:58 / 25.07.2023
23175
1 дақиқада ўқилади

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1991). 

Унинг дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Ҳизр кўрган йигит» (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи ҳам саналади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Шуҳрат» медали соҳиби бўлган.