Telegram-каналларда бир эркак йўл ҳаракатига хавф туғдирган ва жамоат тартибини бузган ҳолда бошқа фуқарони куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганча таъқиб қилгани, қувиб ета олмагач, унга тегишли Cobalt автомобилига зарар етказгани акс этган видео тарқалди.
Фарғонада бўлгани айтилаётган воқеада, эркак қўлидаги ғишт билан машина кузовининг ён қисми, олд капотини пачақлагани, шунингдек орқа, ён ва олд ойналарини синдирганини кўриш мумкин. Лекин йўлнинг қатнов қисмида юз бераётган можарога шу ерда бўлган ички ишлар органи ходимлари нима учундир аралашмаган, фақатгина шу атрофдаги одамлар ғазаб отига минган барзангини тўхтатиб қолишга уринган.
Видеода қонунбузар ИИО ходимларининг кўз олдида жабрланувчини анча жойгача таъқиб қилиб боргани, қонун посбонлари эса вазиятга шунчаки томошабин бўлишдан бошқасига ярамагани, томонларнинг муштлашиши аниқ бўлганидан сўнггина ходимлардан бири уларни ажратгани, низонинг олдини олиш учун барзанги қолиб, жабрланувчини ИИО хизмат машинасига ўтирғизиб олиб кетишгани кўринади.
Вилоят ИИБ баёнотига кўра, воқеа кеча, 1 август куни Фарғона шаҳрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс” иловаси орқали такси чақирган. Унинг буюртмасини Фарғона шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган И.Р. қабул қилиб, бироздан кейин Сobalt машинасида С.Ш. турган С.Темур кўчасига етиб келган.
Лекин мижоз такси ҳайдовчисининг телефон аппарати ўчиб қолганидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан жанжаллашган ва Cobalt'га ҳужум қилган.
Қайд этилишича, ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилган. Айни пайтда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича тегишли тартибда экспертиза тайинланган.
Бироқ рўй берган воқеа Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддаси билан малакаланиб, ҳуқуқбузарга дарҳол маъмурий иш очиш мумкин эди. Жумладан, интернетда тарқалган видео қаҳрамонининг ҳаракатларида ҳақорат қилиш (МЖтК 41-моддаси, санкцияси: БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима), майда безорилик (МЖтК 183-моддаси, санкцияси: БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ),
















