Мавсум натижалари бўйича умумий кўрсаткичлар

Жорий мавсумда фуқаролардан жами 23 551 та лойиҳа келиб тушган. Улардан 20 254 таси ишчи комиссиялар томонидан саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, овоз бериш босқичига йўналтирилган. Шу билан бирга, Фарғона шаҳрида баъзи лойиҳаларнинг ишчи комиссия томонидан асоссиз рад этилгани аниқланган.

Вазирликнинг чораси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш тўғрисида сўров юборган. Бироқ Фарғона шаҳри ишчи комиссияси бу талабни бажармаган — лойиҳалар қайта кўриб чиқилмаган. Шу сабабли ишчи комиссия лойиҳаларни белгиланган мезонларга мувофиқ қайта кўриб чиққунга қадар шаҳарда овоз бериш босқичи вақтинча чекланди.

21 август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.