Payme ва фойдаланувчилари ўқувчиларга мактаб сумкалари ва тўпламларини совға қилади ҳамда барчани ушбу ташаббусга қўшилишга чорлайди
«Payme Mahalla» платформасида Наманган, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида таълим олаётган мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита муҳим миссия старт олмоқда.
Payme ўз фойдаланувчиларини, шунингдек, бошқа компанияларни ушбу ташаббусларни биргаликда амалга оширишга чақиради.
Биринчи миссия Наманган вилоятидаги учта мактабни спорт ускуналари билан жиҳозлашдан иборат. Бунинг натижасида 3 мингдан кўпроқ ўқувчи жисмоний тарбия билан фаол шуғулланиш имконига эга бўлади.
«Payme Mahalla» дастурининг иккинчи миссияси Хоразм, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларнинг бошланғич ва катта синф ўқувчиларига рюкзаклар ва ўқув анжомларини совға қилишни ўз ичига олади. Ушбу ташаббус доирасида турли ёшдаги мактаб болалари учун ўқув йили бошланиши арафасида муҳим анжомлар харид қилинади. Миссиялар “ONA” жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
«Payme Mahalla» бу – Payme иловасида тўловлардан йиғилган баллар ёрдамида ижтимоий муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкони. Ушбу дастур билан ҳар бир фойдаланувчи муҳим ҳаётий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.
Иштирок этиш учун:
- Payme иловасига кириб, асосий экрандаги «Payme Mahalla» баннерини босинг.
- Миссияни танлаб, тўлов ва ўтказмалар эвазига йиғилган баллар билан исталган миқдордаги тўловни амалга оширинг.
«Payme Mahalla» — эзгу ишлар қилиш учун қулай платформа.
Компания ушбу улкан хайрли ишни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдиради!
Payme иловасини iOS ва Android платформаларида юклаб олиш мумкин.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Жамоат фонди: ona_foundation
Реклама
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
-
Трамп ўз инаугурациясида бир қатор радикал ташаббусларни эълон қилди
Жаҳон | 08:38
-
Днестрбўйи Молдовадан газ етказиб берилишига рози бўлди
Жаҳон | 08:20
Мавзуга оид
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
18:57 / 22.01.2024
“Пул ва вақтимни йўқотяпман”: қандай қилиб харажатларни камайтириб, тўловлар вақтини тежаш мумкин?
19:00 / 28.11.2023
Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун 6 ойлик бепул хизматни таклиф этади
17:17 / 17.10.2023