Агентлик ўз расмий муносабатида маданий мерос объектлари Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида» Қонунига асосан ижарага берилишини эслатган.
Маданий мерос агентлиги узоқ муддатга ижарага берилган маданий мерос объектлари 2023 йил 1 август ҳолатига 19 тани ташкил этиши таъкидланган.
Мазкур қонуннинг 23-моддасида Моддий маданий мерос объектларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишнинг ўзига хос жиҳатлари белгиланган бўлиб, моддий маданий мерос объектининг мулкдори ўзига қарашли бўлган объект йўқотилса унинг ўрнини тўлдириб бўлмаслиги ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, объектнинг ижараси ижара шартномаси асосида амалга оширилиши, унда объектни сақлаш талаблари қайд этилган бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сонли қарори билан тасдиқланган «Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низомнинг 20-бандига мувофиқ давлат мулки ҳисобланган объектни бир йилгача бўлган муддатга фойдаланишга бериш уни қисқа муддатда фойдаланишга бериш ҳисобланади.
Қуйидаги фаолият (хизмат) турлари учун давлат мулки ҳисобланган объект қисқа муддатга фойдаланишга берилиши лозим:
- савдо фаолияти;
- эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмларини сотиш;
- компютер, нусха кўчириш ва интернет хизматларини кўрсатиш;
- фото, видео ва экскурсия хизматларини кўрсатиш.
Ушбу низомнинг 22-бандида 5 йилдан 30 йилгача бўлган муддатга объектни ижарага бериш уни узоқ муддатга фойдаланишга бериш ҳисобланади.
Объектни узоқ муддатга ижарага (фойдаланишга) бериш инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда, объект ҳудудида туризм инфратузилмаси объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари жойлашган ёки барпо этиладиган объектлар берилиши мумкин.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги















