«Яқинда ҳиндистонлик олимлар бирлашиб Ойга ўз аппаратини чиқарди. Ҳиндлар бутун дунёни лол қолдирадиган техникалар яратмоқда, улар шу масалада баҳслашишмоқда. Ҳозир даволаниш учун энг қулай жой Ҳиндистон.

У ерларда мана шундай илм устидан мусобақалашишаётган бир вақтда биз ҳали ҳам соқолни қандай қўйиш, кийинмни қандай кийишни тортишиб юрибмиз. Тортишувларни тўхтатмасак, илм-маърифат билан шуғулланмасак, халқимиз бахтли бўлиши қийин.

Ўқишга топширган мактаб битирувчиларининг баллари эълон қилинди. 40 фоиздан кўпи икки баҳога ҳам жавоб бермабди, мана бу мусибат биз учун. Соқолни узун-калта бўлишини ўрнига мана шу масалани ташвишини қилишимиз керак», деган муфтий.