Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий тадбиркорлар беш нафаргача доимий ишчи ёллаши мумкин
Айни пайтда амалдаги нормага кўра, уч нафаргача доимий ишчи билан меҳнат шартномаси тузиш ва уларни ёллаш мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунга оилавий тадбиркорлик фаолиятини юритишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган субъектлар беш нафаргача доимий ишчи билан меҳнат шартномаси тузиши ва ёллаши мумкинлиги белгиланмоқда. Айни пайтда амалдаги нормага кўра, уч нафаргача доимий ишчи билан меҳнат шартномаси тузиш ва уларни ёллаш мумкин.
Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунчилигимиздаги бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги чеклов чиқариб ташланмоқда.
Лойиҳада кўзда тутилаётган нормалар оилавий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада кенгайтиришга, янги иш ўрни яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
09:32 / 25.02.2026
Тадбиркорлар ва илм-фан ҳамкорлиги учун махсус электрон платформа яратилади
18:34 / 14.02.2026
Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради
10:11 / 13.02.2026