Танзила Норбоева Минскда Александр Лукашенко билан учрашди
5 сентябр куни Минскда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Александр Лукашенко билан учрашди. Маълум бўлишича, Лукашенко жорий йил охири ёки 2024 йил бошида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Беларус президенти матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда Лукашенко ўзининг Тошкентга ташрифи Беларус ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигида амалга оширилганини урғулаган.
“Беларус муносабатларни ривожлантиришга ва ҳар қандай технологияни баҳам кўришга тайёр. Биз сизни доим қўллаб-қувватлаймиз, чунки сизнинг тинчликсеварлик, қўшнилар ва бошқа давлатлар билан дўстона муносабатлар йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир”, – деган у.
Лукашенко Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиши масаласида кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган.
У, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев уни Ўзбекистонга таклиф қилганини айтган: “Яқин кунларда қочиб, сизнинг тоғларингизга ташриф буюришга ҳаракат қиламан”. Танзила Норбоева Ўзбекистон президентининг саломи ва мамлакатга ташриф буюриш учун таклифини етказган.
Беларус президенти матбуот хизматига кўра, Лукашенко жорий йил охири ёки келаси йил бошида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024
Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак — президент
12:11 / 19.11.2024