Ренессанс таълим университети янги 2023/2024 ўқув йилини пойтахтнинг қулай нуқтасида жойлашган янги ва замонавий кампусида бошлади. Университетда қабул жараёнлари 30 сентябргача давом этади.
Ренессанс таълим университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 18.11.2022 № 049194 давлат лицензияси асосида ташкил этилган бўлиб юқори малакали бакалавриат талабаларини кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди.

- Кундузги таълим: 4 йиллик таълим дастуридан иборат, дарслар 9:00 – 14:00 оралиғида;
- Кечки таълим: 4,5 йиллик таълим дастури асосида дарслар соат 17:00 – 21:00 оралиғида;
- Сиртқи таълим: 5 йиллик таълим дастуридан иборат, дарслар интенсив равишда;
Иккинчи мутахассислик: 5 йиллик таълим дастуридан иборат, кундузги ва кечки таълим дастурлари каби олиб борилади.

Университетда:
- филология, тил ва адабиёт;
- хизмат кўрсатиш;
- спорт фаолияти;
- педагогика;
- ахборот технологияси;
- иқтисодиёт ва бизнес каби 40 га яқин бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олиш мумкин.

Ренессанс таълим университетида талабалар учун бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилган. Масалан:
- Ҳар бир ўқув йили якунида танлов асосида иқтидорли талабалар учун бир йиллик шартнома миқдори олийгоҳ томонидан қопланади.
- Университетда имтиёзли ва чегирмали овқатланиш тизими ташкил этилади. Байрам кунлари таомланиш бепул йўлга қўйилади.
- Давлат ва бошқа ОТМга кўчириш учун рухсат берилади.














