Хитойнинг Шинжон ҳукумати ва технологиялар бошқармаси томонидан 36 нафар мутахассислардан иборат Хитой илмий-техник делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегация аъзолари мамлакатимиздаги Инновациялар ва сунъий интеллект саноат паркига ва Ренессанс таълим университетида бўлиб, самарали музокаралар олиб боришди. Хитойнинг Шинжон технология университети ва Ренессанс таълим университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, меморандум доирасида “Халқаро таълим ўқитиш маркази” очилди.

“Бугун биз делегациямиз билан Ренессанс таълим университетига келдик. Шинжон технология университети билан Ренессанс таълим университети ўртасида меморандум имзоланди ва “Халқаро таълим ўқитиш маркази” очилди. Бу ерга келганимизда бизни университет ректори ва ходимлар жудаям илиқ ва меҳмондўстлик билан кутиб олишди. Университет очилганига ҳали кўп бўлмасада, қисқа вақт ичида кўплаб йўналишларда талабаларга билим бериб яхши ривожланишга эришибди.

Бизнинг олдимиздаги вазифа энди Ренессанс таълим университети ва Шинжон технология университетлари томонидан имзоланган ҳамкорлик шартномасини амалиётда ҳам тезроқ йўлга қўйишдир.

Биз университетдаги кўплаб талабалар хитой тилини яхши ўқиб, Хитойга бориб биз билан бирга ишлашига умид қиламиз. Шу билан бирга, тез орада ўқитувчи ва талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўямиз” деди Урумчи технологиялар вазирлиги бошлиғи Жин Фужианг.

 Юқори малакали бакалавриат талабаларини кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлашни мақсад қилган университетда 10 мингга яқин талабалар таҳсил олишади. Уларга маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг нуфузли университетлари битирувчилари бўлган халқаро ва маҳаллий профессорлар дарс беришади. Жамоада 207 нафар: 27 нафар фан докторлари, профессорлар, 87 нафар фан номзодлари, доцентлар, 14 нафар докторантлар, 79 нафар соҳанинг етакчи мутахассислари ассиссент, катта ўқитувчилар фаолият олиб боришади. Университетнинг илмий салоҳияти 56 фоизини ташкил этади.

“Мақсадимиз – таълим муассасамиз профессорларини Урумчи шаҳри илмий-тадқиқот ишлари билан таништириш ва ҳамкорлик ишларини йўлга қўйишдан иборат. Олиб бораётган илмий тадқиқот, педагогик ишларимизда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, томчилатиб суғориш ва ер кадастр тизимларида ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш йўналишларимизда илмий ҳомкорлик ишлари келишиб олинди. Натижада олиб борилаётган тадқиқот ишларимизни республикамизда ва Урумчидаги илмий тадқиқот марказларидаги лабораторияларда синовлардан ўтказишни йўлга қўямиз.