Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини (кейинги ўринларда – ЯМБС) тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

ЯМБС баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини ҳамда баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабларни белгилайди.

ЯМБС амалдаги таҳрирдаги стандартдан фарқли равишда:

  • халқаро баҳолаш стандартлари нормаларига мувофиқлаштирилган;
  • тизимлаштирилган;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича стандартни акс эттирган;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлардан фойдаланиш муддатини белгилайди;
  • транспорт воситалари қийматини баҳолаш бўйича алоҳида стандартни акс эттирган;
  • қурилиш, реконструкция ёки таъмирлаш жараёнида (девелопмент) бўлган биноларнинг қийматини баҳолаш стандартини акс эттирган;
  • номолиявий мажбуриятларни (кафолатлар, қопламалар, мажбуриятлар ва ҳ.к.) қийматини баҳолаш тартибини акс эттирган;
  • давлат тили ва рус тилларида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.