Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мобил қурилманинг IMEI кодини клонлаштирганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Шунингдек, қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланади. Тегишли қонун Қонунчилик палатасида қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Депутат Дониёр Ғаниев сўзларига кўра, қонун билан мобил қурилманинг IMEI кодини ўзгартирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
«Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилманинг халқаро, ўзига хос идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонунчилик ҳужжатларига зид равишда ўзгартирганлик ёки нусхасини ясаганлик, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ва қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда», деди у.
Депутатнинг таъкидлашича, шунингдек, Жиноят кодексининг 165-моддасига товламачилик жинояти билан боғлиқ аниқ нормалар киритилади.
Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:37 / 07.07.2026
Ўзбекистонда алифбо ислоҳоти бўйича қонун қабул қилинди
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026