Ўзбекистон | 15:59 / 25.09.2023
28539
2 дақиқада ўқилади

Баҳслар ва тарихий келишув — тилшуносларнинг алифбо масаласидаги конференциясидан катта репортаж

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича деярли 30 йилга чўзилган ишлар ва ниҳоят, тез орада якунига етадиган кўринади.

22 сентябр куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтган ҳамда ўзбек тилшунос олимларини жамлаган конференцияда айни шу масалада тарихий келишувга эришилди.

Конференцияда ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарф бирикмаси ва тутуқ белгисидан иборат такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси тақдим этилди.

Унга кўра, такомиллашган алифбода энг муаммоли бўлган ва шу муаммолар сабаб ҳамон кирилл ёзувидан тўла воз кечолмаётганимиз – тўрт ҳарфни ўзгартириш таклиф этилди. Таклиф эса қуйидагича: алифбодаги o‘, g‘ ва sh ҳарфларини 1993 йилги шаклларига (õ, ğ, ş) қайтариш, ch ундошини эса лотинча ҳарфининг айнан ўзи, яъни думсиз шакли билан ифодалаш кўзда тутилган. Ч ҳарфини С.с тарзида ифодалаш шаклини шунингдек, 1928–1940 йилларда жадид боболаримиз таъсис этган лотинча алифбода ҳам кўриш мумкин.

  • O‘ o‘ — Õ õ
  • G‘ g‘ — Ğ ğ
  • Ch ch — С с
  • Sh sh — Ş ş

Тадбир давомида илгари сурилган ушбу тўрт ўзгариш борасида олимлар, ўзбек тили ва алифбоси муаммоларини ёритиб келаётган журналист ва блогерлар ҳамда она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари фикрлари ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Илёс Сафаров тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Асрор Алламуродов.

Мавзуга оид