24–26 октябр кунлари барча ҳудудларда она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Имтиҳонларида амалдаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан фойдаланилиши хабар қилинди.
Маълум қилинишича, тест материаллари амалдаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланган бўлиб, очиқ турдаги тест топшириқларининг жавоблари ва ёзма ишлар (эсселар) ҳам амалдаги алифбода ёзилиши лозим.
“Янги алифбони жорий этиш тўғрисидаги қонунда янги алифбо олти ойдан сўнг кучга кириши белгиланган. Шу сабабли Агентлик томонидан ўтказиладиган имтиҳонларда янги алифбодан эмас, амалдаги алифбодан фойдаланилади”, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябр куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфни ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолаганди.
Қонун қуйидаги ўзгаришларни назарда тутади:
O‘ o‘ → Ö ö
G‘ g‘ → Ğ ğ
Sh sh → Ş ş
Ch ch → Ç ç
ng ҳарфи мустақил ҳарф сифатида алифбодан чиқарилади.
Тутуқ белгиси алифбода сақланиб қолди.

















