Жаҳон | 09:53 / 26.09.2023
7720
1 дақиқада ўқилади

Венгрия бош вазири: Швецияни НАТОга қабул қилишни тезлаштиришга асос йўқ

Орбаннинг сўзларига кўра, ҳозирда «ҳеч нарса Швеция хавфсизлигига таҳдид солмаяпти».

Фото: Euronews

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Швецияни НАТОга қабул қилиш жараёнини тезлаштириш учун ҳозирча ҳеч қандай асос кўрмаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда Орбан Венгрия парламентининг кузги сессияси очилишидаги нутқида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «ҳеч нарса Швеция хавфсизлигига таҳдид солмаяпти» ва шунинг учун Венгрияда мамлакатни альянсга қабул қилиш жараёнига шошилиш учун асос йўқ.

«Биз Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилишга ундайдиган шошилинч нимадир бор-йўқлигини кўришимиз керак. Мен бундай ҳолатларни кўрмаяпман», - деди Орбан.

Аввалроқ Венгрия парламенти раиси Ласло Кевер Венгрия Швециянинг яқин ҳафталарда НАТОга киришини ратификация қилмаслиги мумкинлигини айтган эди.

Мавзуга оид