Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон хавфсизлик кучлари Тоғли Қорабоғ армиясининг собиқ қўмондонини қўлга олди
Левон Мнацаканян Арманистонга ўтишга уринганида Озарбойжон расмийлари томонидан ушланди.
Фото: 1news.az
Озарбойжон хавфсизлик кучлари Тоғли Қорабоғ армиясининг собиқ қўмондони Левон Мнацаканянни Лочин йўлагидаги назорат-ўтказиш пунктида қўлга олди. Бу ҳақда генералга яқин манбага таяниб, ТАСС хабар берди.
Мнацаканян 2015—2018 йилларда Тоғли Қорабоғ мудофаа вазири бўлган ва тан олинмаган республика қуролли кучларига қўмондонлик қилган.
27 сентябр куни Тоғли Қорабоғ ҳукуматининг собиқ раҳбари Рубен Варданян Арманистонга ўтаётганида Озарбойжон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, у Озарбойжон ҳукумати томонидан ҳибсга олинган ва «терроризмни молиялаштиришда» айбланган.
Аввалроқ, Тоғли Қорабоғнинг сайланган президенти Самвел Шахраманян маслаҳатчиси Давид Бабаян ўз хоҳиши билан «тегишли тергов учун» Бокуга боришга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
28 сентябр куни Тоғли Қорабоғ раҳбари Тоғли Қорабоғ Республикасини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 29 сентябр ҳолатига ҳудудни 100 мингга яқин аҳоли тарк этиб, Арманистонга йўл олгани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
22:24 / 05.03.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон ҳудудига Эроннинг дрон ҳужумларини кескин қоралади
19:49 / 05.03.2026
Алиев Нахичивон аэропортига дрон зарбасини теракт деб атади
14:32 / 05.03.2026
Озарбойжондаги аэропортда Эрон дрони қулади
23:34 / 18.02.2026