Тошкент метрополитенининг «Миллий боғ» бекатида поезд бузилиб қолгани, 20 дақиқа давомида ҳаракатланишдан тўхтаб қолгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
«Тошкент метрополитени» ДУК ҳолат юзасидан изоҳ берди.
«10 октябр соат 17:12 да «Чилонзор» йўналишининг «Миллий боғ - Новза» перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган. Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган», дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилаётгани айтилмоқда.















