Ўзбекистонда янги таҳрирдаги “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари” лойиҳаси адвокатлар ва жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Лойиҳани Адвокатлар палатаси ишлаб чиққан бўлиб, уни ижтимоий тармоқларда ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев эълон қилди. Ҳужжат палатанинг сайтига жойланмаган.
Таклиф этилаётган янги қоидаларнинг 55-моддасида шундай дейилади:
“Адвокат оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларини муҳокама қилмаслик, уларга нисбатан ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслиги лозим”.
Лойиҳа муаллифлари буни қуйидагича изоҳлаган:
“Адвокатлар бугунги кунда ижтимоий тармоқларда фаол ва бу фаоллик аксарият ҳолларда ҳокимият вакилларининг қонуний хатти-ҳаракатларини танқидий муҳокама қилиш, фуқароларда давлатга ва амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ишончсизлик ҳолатини келтириб чиқариш ҳам учрамоқда. Мазкур вазиятлар кескинлашиб, халқнинг ноқонуний митинглар уюштириши, аҳоли тинчлиги бузилишига ҳам сабаб бўлмоқда. Шу боисдан, уларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги хулқ-атвор қоидаларини белгилаб бериш мақсадга мувофиқ”.
Палата бундай амалиёт Белорус ва Франция тажрибасида ҳам борлигини айтган.
Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиевга кўра, таклиф этилаётган янги қоидалар тасдиқланса, “қўпол қилиб айтганда, адвокатура ўлади”.
“Сабаби, бу янги лойиҳага киритилаётган баъзи мантиқсиз талабларни адвокат ўз касбий фаолиятини виждонан бажариш вақтида бузишга мажбур бўлади. Масалан, лойиҳанинг 55-бандига киритилаётган қоидани олайлик. Адвокат ўз мижозини ноҳақ қамаган адолатсиз суднинг ёки қайсидир фуқаронинг ҳуқуқини бир тийин қилган қонунбузар амалдорнинг хатосини ОАВда ёки ижтимоий тармоқда муҳокама қилса, тамом, у этика қоидасини бузган бўлади”, – дейди юрист.
Адвокатнинг ислоҳотларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслиги лозим, деган қоида ҳам Конституциядаги сўз эркинлигига доир










