Бозордан керакли, сифатли ва ишончли маҳсулотни қидириш, топиш муаммосига барҳам беришни истаганлар талайгина. Кўнгилдаги маҳсулотни эса ҳар бир сотувчига тушунтириб бериш қийин. FLYMART ана шу муаммога ечимни ўйлаб топган.

FLYMART - бу турли хил истеъмолчилар эҳтиёжлари учун кенг турдаги товарлар ва хизматларни таклиф қилувчи янги онлайн савдо платформаси. Унда барча маҳсулотлар: кийим-кечак, пойабзал, электроника, уй-рўзғор буюмлари, спорт товарлари, гўзаллик ва саломатлик, автомашиналар ва бошқалар тақдим этилади. Хўш, бу қандай бозор?

Қулай фойдаланиш

FLYMART платформаси мижозлар учун оддийлик ва фойдаланиш қулайлигига қаратилган ҳолда ишлаб чиқилган. Интуитив интерфейс маҳсулотларни қидириш ва сотиб олишни осонлаштиради. Яъни сиз харид қилишни истаган, сизни қизиқтирган маҳсулотни кўрсатади.

Иловада хавфсиз онлайн тўловлар кафолатланади, бу эса фойдаланувчилар учун молиявий операцияларнинг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлайди. Платформа ишончли сотувчилар ва брендлар маҳсулотларини тақдим этишга интилади, бу эса юқори сифатли маҳсулот ва хизматларни таъминлайди. Мижозларга маҳсулотларнинг тафсилотлари юзасидан изоҳлар қолдириш имконияти яратилган.

Содиқлик дастурлари ва акциялари: FLYMART доимий мижозлар учун турли содиқлик дастурлари, чегирмалар ва акциялар таклиф этади, бу эса фойдаланувчиларни жалб қилиш ва сақлаб қолишга ёрдам беради.

Бизнес учун керакли майдон

Янги авлод онлайн бозорида савдо қилишни истаганлар учун ҳам кенг имкониятлар яратилган. Масалан, ўз маҳсулотларини дўконда сотиш учун ижара тўлови ҳақида қайғуриш, уларни қаерда сақлашни ўйлаш, ёки оммага қандай тақдим этишни ўйлаётган тадбиркорлар FLYMART билан барчасига эга бўлиши мумкин.

- Маҳсулотларни сақлаш учун бепул омборхона;

- FBS схемасига мувофиқ ишлаш учун Billz, Woocommerce ва OpenCart билан интеграция;

- Маҳсулотларни харидорга таништириш учун бепул фотостудия хизмати мавжуд.

Янги маркетплейс FBS (Fulfillment by Seller) тизими асосида иш юритади. Яъни сотувчининг омборхонаси орқали ишланади. Бунинг учун маҳсулотни кўтариб, масофа босиб, вақт сарфлаб у ерга бориш шарт эмас. Шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтиб, ўз маҳсулотларини бемалол сотиш мумкин. Сотувнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар янгиланиб, кўриниб туради. Бу тадбиркор ёки ишлаб чиқарувчи учун енгиллик яратади.