16:55 / 18.11.2023
8411

Xon Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев бодибилдинг устаси йўналишида жаҳон чемпиони бўлди!

Жорий йилнинг 6-12 ноябр кунлари Жанубий Кореянинг Вонжу шаҳрида ўтказилган бодйбилдинг ва фитнес бўйича 14-жаҳон чемпионатида 50 дан ошиқ давлатлар ва 600 дан зиёд иштирокчилар қатнашди.

Шу жумладан, бодйбилдинг устаси йўналишида 21 та рақиб орасида ҳамюртимиз, Xon Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев ҳам иштирок этиб, биринчиликни қўлга киритди. 

Фото: Xon Saroy

Xon Saroy қурилиш компанияси томонидан Бахшулла Сайфуллаевга жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритгани муносабати билан совға сифатида 4 хонали хонадон тақдим этилди.

Фото: Xon Saroy

Таъкидлаб ўтиш жоизки, юртимиз спортчилари устози Бахшулла Сайфуллаев 1-7 сентябр кунлари Непалнинг Катманду шаҳрида ўтказилган бодйбилдинг ва фитнесс бўйича 55-Осиё чемпионатида ҳам иштирок этиб, олтин ва бронза медалларини қўлга киритган ва ушбу ютуғи учун Xon Saroy қурилиш компанияси томонидан Tracker 2 автомобили совға қилинган эди. 

Фото: Xon Saroy

Бахшулла Сайфуллаев бугунги кунда кўплаб спортчиларимизнинг мураббийи бўлибгина қолмай, мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиздан бири ҳисобланади. Мисол тариқасида, Xon Saroy қурилиш компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ва эфирга узатилган “Иродам кучли” телевизион лойиҳасини таъкидлаб ўтиш лозим. 

Ушбу лойиҳа минглаб ҳамюртларимиз ортиқча вазндан халос бўлишларига, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни бошлашларига сабаб бўлгани муболаға эмас 

Xon Saroy компанияси ўз фаолиятини Навоий вилоятида бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда пойтахтимизда энг ишончли қурилиш компанияларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунгача 6 та лойиҳа ўз эгаларига топширилиб, яна 7 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Компания нафақат қурилиш орқали балки маданият ва спортни қўллаб-қувватлаш орқали жамиятимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top