Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда Герт Вилдерснинг ғалабасига қарши намойишлар ўтказилмоқда
Ўнг популистнинг парламент сайловларида ғалаба қозониши Нидерландияда яшовчи муҳожирларни хавотирга солмоқда.
Нидерландия парламент сайловларида ўнг қанот популист Герт Вилдерс партияси ғалаба қозонгач, 23 ноябр, пайшанба куни юзлаб одамлар норозилик намойиши сифатида кўчаларга чиқди. Утрехтда мингга яқин одам бир қатор сўл партияларнинг «Сизлар ёлғиз эмас» шиори остида намойиш ўтказиш чақириғига жавоб берди. Худди шундай норозилик Амстердамда ҳам бўлиб ўтди.
Утрехтдаги намойиш ташкилотчилари: «Биз Нидерландия халқига ҳеч қачон ҳеч кимни ёлғиз қолдирмаслигимизни ва барчанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишимизни кўрсатмоқчимиз», деди. Суриялик талаба Жуди Каражолининг AFP'га айтишича, Вилдерснинг сайловдаги муваффақияти «уни жуда қўрқитди». Унинг фикрича, «Озодлик партияси» (PVV) очиқдан-очиқ ирқчи партиядир. Қизнинг кўп дўстлари яшаш учун рухсатномага эга бўлган қочқинлар бўлиб, энди улар келажагидан хавотирда. PVV ўз дастурининг бир қисми сифатида, хусусан, суриялик қочқинларни яшаш учун рухсатномадан маҳрум қилишга чақиради, чунки Суриянинг айрим ҳудудлари ҳозирда «хавфсиз» экани айтилади.
Мисрлик дастурий таъминот муҳандиси Аҳмад Ҳассан бир сиёсий партия Нидерландияни «нисбатан хавфсиз эмас, балки бироз хавфсизроқ» қилишга уринаётганидан хавотирда эканлигини айтди.
Нидерландияда ҳукуматни шакллантириш жараёни ҳали олдинда
Чоршанба кунги парламент сайловларида Вилдерснинг партияси парламентдаги 150 ўриндан 37 тасини қўлга киритди ва шу тариқа у ерда энг йирик фракцияни тузади. Бироқ, бошқа сиёсий кучлар PVV билан ҳамкор бўлиш имкониятини ҳозиргача инкор этгани учун ҳукуматни шакллантиришнинг қийин жараёнига дуч келиши мумкин.
Нидерландияда сайлов кампанияси пайтида Вилдерс нисбатан мўътадил имижга интилди. Бироқ у бошпана изловчилар учун мамлакат чегараларини ёпишга чақирди. «Озодлик партияси»нинг сайловолди дастурида, хусусан, муҳожирларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни қисқартириш ва диний мактабларни тақиқлаш бўйича бандлар бор эди. Вилдерснинг партияси, шунингдек, Нидерландиянинг ЕИдан чиқиши кераклиги ҳақида «мажбурий референдум» ўтказишга интилмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026