Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида 1 млрд сўм талон-торож қилинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд қилинишича, «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида амалга оширилган қурилишлар давомида 1 млрд 74 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Ҳолат юзасида қурилишни амалга оширган корхоналар ҳамда интернатнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси, 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят прокуратураси томонидан жиноят ишининг тергови устидан назорат ўрнатилган.