Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ню-Йоркдан Тошкентга учган самолёт бортда зўравонлик қилган йўловчи туфайли Петербургга фавқулодда қўнди
Ҳодиса 11 декабр куни Тошкент вақти билан соат 07:35 да HY102 Ню-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб чиқилган.
Ню-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Ҳодиса 11 декабр куни Тошкент вақти билан соат 07:35 да HY102 Ню-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб чиқилган.
Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.
HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.
Мавзуга оид
17:58 / 21.01.2026
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
22:49 / 24.11.2025