Зеленский АҚШни ҳарбий ёрдамни тўхтатмаслик ҳақида огоҳлантирди
Украинага ёрдам беришнинг кечикиши Путин ва унинг доиралари учун орзунинг ушалиши бўлади, деди Зеленский Вашингтонда. Республикачилар Байдендан қатор масалаларда ён беришни талаб қилиб, Киевга ёрдамни блоклашда давом этмоқда.
Президент Володимир Зеленский Вашингтонга расмий ташрифи чоғида Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатмаслик ҳақида огоҳлантирди. Зеленский 11 декабр, душанба куни АҚШ Миллий мудофаа университетида сўзлаган нутқида бу ёрдамнинг кечикиши Россиянинг орзуси ушалиши бўлишини айтди.
«Улар кечикишлар ва жанжалларни кўрганларида орзулари рўёбга чиқади. Улар эркинлик учун курашаётганларни қўллаб-қувватловчилар камайганда эркинлик қандай пасайиб бораётганини кўришади. Улар озодликни енгишларига умид ҳам қилмасликлари керак», деди Зеленский.
«Улар мағлуб бўлиши керак. Сиз Украинага ишонишингиз мумкин, биз худди шундай умиддамиз», - деди у.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден республикачиларни Украинада ғалаба қозонса, РФ тажовузни тўхтатмаслигини, балки уни НАТО давлатларидан бирига қарши давом эттириши ҳақида огоҳлантирганди. Шунинг учун Украинага ёрдамни кечиктириб бўлмайди, дея таъкидлади у.
Республикачилар Байдендан ён беришни талаб қилмоқда
Республикачилар Сенатда Байден октябр ойида қонун чиқарувчиларга тақдим этган 106 миллиард долларлик молиявий пакетни блоклашда давом этмоқда. Унда Украинага 61,4 миллиард доллар, Исроилга ҲАМАС гуруҳига қарши курашда ёрдам бериш учун 14,3 миллиард доллар, шунингдек, Тайван ва Американинг Мексика билан чегарасини яхшилаш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Республикачилар Исроилга ёрдам беришни қўллаб-қувватлаяпти, бироқ уларнинг бир қисми Украинага маблағ ажратилишига қарши. Бундан ташқари, улар Байдендан иммиграция сиёсати ва Мексика чегарасида хавфсизлик бўйича ён беришини талаб қилмоқдалар.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024