Жаҳон | 08:40 / 18.12.2023
6268
4 дақиқада ўқилади

Россияни тарк этган ғарб фирмалари 103 млрд доллар йўқотди

Йирик ғарб компанияларининг кетиши Россиянинг содиқ элитаси ва давлатнинг ўзи учун манфаатга айлантирилди, деб ёзади The New York Times.

Фото: ТАСС

Москванинг Украинага қарши уруши туфайли Россия бозорини тарк этган ғарб фирмалари уруш бошланганидан буён жами 103 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрган. Бу ҳақда 17 декабр, якшанба куни The New York Times газетаси ёзди, унинг ходимлари компаниялар молиявий ҳисоботларини таҳлил қилган. 

Сиёсатчилар ва фаоллар ғарб компанияларининг Россиядаги бизнеси қисқариши Россия иқтисодиётига босим ўтказишга ёрдам беради ва Кремлнинг уруш олиб бориш қобилиятига путур етказади, деб тахмин қилган эди. «Лекин президент Путиннинг бошқа режалари бор эди. Йирик ғарб компанияларининг кетиши Россиянинг содиқ элитаси ва давлатнинг ўзи учун манфаатга айлантирилди. У ўз активларини сотмоқчи бўлган компанияларни арзон нархда бунга қилишга мажбурлади. Москва томонидан тайинланган харидорларга сотиш чекланди. Баъзан компанияларни бутунлай ўз қўлига олди», - дейилади хабарда. 

NYT маълумотларига кўра, Путин «компанияларни тарк этиш шартларини кўрсатмоқда». Бундан ташқари, уларга қарши «доимий ўсиб борувчи солиқлар» қўлланмоқда, бунинг натижасида Россия бюджетига 2022 йилда камида 1,25 миллиард доллар келиб тушди. 

Журналистлар бунга мисол сифатида Нидерландия компаниясини келтирмоқда. Музокараларга яқин манбаларга таяниб, NYT’нинг ёзишича, Россия расмийлари компания топган харидор билан келишувга эришишдан бош тортган ва уларни парфюмерия компаниясига топширган. 

Дўстларнинг Россиядаги бизнес савдо операцияларига таъсири 

Илгари ошкор этилмаган ҳужжатлар, молиявий ҳисоботлар ҳамда Россия ва Европадаги битимларнинг ўнлаб иштирокчилари билан суҳбатлар шуни кўрсатганки, ҳозирда Москва ғарб компанияларининг Россиядаги бизнесдан деярли ҳар бир чиқишини назорат қиляпти, деб ёзади газета. «Компаниялар сотиш учун рухсат олиш бўйича ноаниқ тизимдан ўтиши керак», айрим ҳолларда раҳбарият дўстлари «аралашув учун унга бевосита мурожаат қилади», дейилади суриштирувда.

NYT эслатишича, Украинада уруш бошланганидан 11 кун ўтгач, Россияда хорижий сармояларни назорат қилиш бўйича ҳукумат комиссиясининг қуйи қўмитаси тузилган. У Россия молия вазири Антон Силуанов назорати остида ишлайди ҳамда хорижий компаниялар ва уларнинг Россия активлари харидорлари ўртасида операцияларни амалга ошириш учун рухсатномалар беради. 

NYT томонидан кўриб чиқилган ички ёзувлар шуни кўрсатадики, қуйи қўмита ҳатто энг кичик жиҳатларни ҳам текширади. Нашрнинг ёзишича, ўтган йилги йиғилишлардан бирида комиссия Финландиянинг Nokian шина компаниясига тегишли митти квартирани 59 минг долларга сотишни маъқуллаган. 

«Узоқ муддатли ўйин» 

Россия «иқтисодий жавоб зарбаси» урушдан манфаатдор элитанинг қўллаб-қувватлашини кучайтиришга ва РФнинг яккаланиб қолиши оқибатларини юмшатишга ёрдам берди, дея хулоса қилади NYT. «Украина халқаро қўллаб-қувватлашни кучайтириш ташвишида бўлса-да, нисбатан барқарор Россия иқтисодиёти «узоқ муддатли ўйин ўйнашга» имкон беради, дея таъкидлайди нашр. 

Шу билан бирга, нашрга кўра, ғарб компанияларининг Россия бозорини тарк этиш тўлқини «Россия бизнесдан четлатилгани ҳақидаги глобал сигналга айланди». Муаллифлар таъкидлашича, РФнинг ғарб компаниялари кетишига муносабати «Россиянинг бизнес юритиш учун хавфли жой сифатидаги имижини кучайтирди», холос. «Ҳатто баъзи юқори мартабали россиялик амалдорлар рақобатнинг қисқариши ва хорижий инвестициялар узоқ муддатда оддий россияликлар ва мамлакат иқтисодиётига зарар етказишини тан оляпти», дейди журналистлар. 

 

Мавзуга оид