Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Озарбойжон элчиси Гусейн Гулиев билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича 2023 йил якунларини мамнуният билан қайд этиб, 2024 йилга мўлжалланган икки ва кўп томонлама шаклдаги қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.