Ўзбекистон ва Британия қўрғошин таъсирига қарши курашишни бошлайди
Ўзбекистонда кундалик турмуш давомида фойдаланиладиган турли бўёқлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларнинг қўрғошин даражасини аниқлаш бўйича лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг «Қўрғошин таъсирига қарши курашиш лойиҳаси» (LEEP) нодавлат нотижорат ташкилоти координатори Чарлз Людон ва менежер Бол Дхитал билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, «Қўрғошин таъсирига қарши курашиш лойиҳаси» ННТ шаклидаги ташкилот бўлиб, БМТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. LEEP Жаҳон қўрғошинли бўёқларни йўқотиш халқаро алянси аъзоси ҳисобланади.
Учрашув давомида Ўзбекистонда кундалик турмуш давомида фойдаланиладиган турли бўёқлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларнинг қўрғошин даражасини аниқлаш бўйича режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хорижий томонга кўра, LEEP Ўзбекистонда олиб бормоқчи бўлган изланишлари давомида маҳаллий бозордаги бўёқларни ўрганиб чиқиш орқали улар таркибидаги қўрғошин даражасини аниқлайди ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига ўз таклифларини тақдим этади.
Изланишлар тўлиқ LEEP томонидан молиялаштирилади ва ушбу лойиҳага келгусида 250 минг АҚШ доллари ажратилиши режалаштирилган.
Музокаралар якунида, томонлар мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичи сифатида Британия делегациясининг республика сафарини 8-26 январ кунлари ташкил этиш ва ташриф давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Қўрғошин даражасини пасайтириш бўйича маҳорат дарслари»ни ўтказишга келишиб олди.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024