Украинада урушнинг 704-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- The Washington Post манбалари тасдиқлашича, АҚШ Украина бўйича янги стратегияни тайёрламоқда ва унга кўра, оккупация қилинган ҳудудларни қайтариб олиш кўзда тутилмаган. Янги стратегиядан мақсад — Украина қуролли кучларига Россия армияси ҳужумини қайтаришда ёрдам кўрсатиш, шунингдек мудофаа салоҳияти ва Украина иқтисодиётини узоқ муддатли мустаҳкамлаш ҳисобланади.
- Украина Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштириш штаби «Симонян рўйхати»даги 65 киши чиндан ҳам 24 январ куни алмаштирилиши керак бўлганини тасдиқлади.
- Эрдўған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш бўйича аризасини имзолагач, АҚШ Давлат департаменти Туркияга F-16 қирувчи самолётларини сотишни маъқуллади. Бу самолётлар сотуви Жо Байден маъмуриятининг Туркияга босим ўтказиш учун асосий ричагларидан бири эди.
- Россия қўшини Украинага саккизта дрон билан ҳужум қилди. Украина ҚК уларнинг ярми уриб туширилганини маълум қилган.
- Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов Белгород яқинида Ил-76 самолёти ҳалокатга учрагани юзасидан изоҳ бераркан, «томонлардан ҳеч бири у ерда нима бўлгани» бўйича тўлиқ жавоб бера олмаслигини айтди.
- Маҳаллий нашрларга кўра, Греция ўз армияси фойдаланмайдиган ҳарбий техникаларни Украинага юборишга розилик берган.
- Урушга қарши чиққан «Би-2» мусиқий гуруҳи аъзолари хабар беришича, Пхукет оролидаги миграция полицияси ҳибсхонасида сақлаб турилганини хабар қилди. Сиёсатчи Дмитрий Гудковнинг маълумотига кўра, РФнинг Пхукетдаги бош консули шахсан миграция департаментига қўнғироқ қилиб, мусиқачиларни қўйиб юбормасликни ҳамда уларни Россияга депортация қилишни талаб этган.
- Германия канцлери Олаф Шолц Европа мамлакатларини Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.
Кун кадри. «Қор фариштаси»га айланган украиналик аскар

Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив фронтидаги украиналик ҳарбий хизматчилар










































