Жамият | 10:01 / 30.01.2024
6974
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда вояга етмаган боласига машина бошқарувини топширган аёлга чора кўрилди

Ҳолат шаҳар кўчаларидан бирига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида яшовчи аёлга вояга етмаган боласига машина бошқарувини топширгани учун чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аёлнинг вояга етмаган ўғлига машина бошқарувини бергани кузатув камераларига тушиб қолган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган.

ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарлар ва транспорт воситаси тезда топилган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати томонидан тасвирга олинган видеода аёл ва унинг ўғли ўз қилмишларидан пушаймонликларини билдиришган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан аёлга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тўлдирилган.

Мавзуга оид