Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни Англия ва Полшага ишга юборишини айтиб пул олган шахслар ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишини айтиб пул олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар беряпти.
Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Л.С. етти нафар фуқаронинг ишончига кириб, Англияга ишга юборишини айтиб улардан 13 800 доллар, 510 евро ва 6,8 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полша давлатига ишга юбориши эвазига 900 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026