“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.
Фармонга асосан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар самарасини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ижтимоий соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланди.
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
- Арабов Илёс Исматович – Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчиси
- Турдиева Юлдуз Чориевна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан
- Жамолдинов Акмалжон Зайлобидинович – Ўзбекистон давлат филармонияси бош рассоми
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан
- Исраилов Шукурулла Ахмадкулович – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бадиий сўз устаси
- Юлдашев Бобур Бахадирович – “Дийдор ёшлар экспериментал театр-студияси” давлат муассасаси бадиий раҳбари
- Юлдашев Шохрух Алишерович – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан
- Жамилова Гулчеҳра Манноновна – Ўзбек Миллий академик драма театри фахрий актрисаси
- Мадраимов Абдумалик Абдураимович – Андижон шаҳридаги “Ғижжак Бобурий” оилавий корхонаси раҳбари, Андижон вилояти
- Тохтасимов Шухрат Махмутович – Ўзбекистон дaвлaт хореогрaфия aкaдемияси ректори
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

















