Жаҳон молия бозори навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. Сўнгги ҳафта муҳим макроиқтисодий воқеаларга бой бўлди. Хусусан, АҚШда феврал ойи учун инфляция маълумотлари эълон қилинди. Бу кўрсаткич, прогнозлардан 0,1 фоизга баландроқ шаклланиб, 3,8 фоизни ташкил этди. Феврал ойидаги кўрсаткич аввалгисига олиб қараганда пасайган бўлса-да, инфляция сўнгги 3 ойдан бери прогнозга нисбатан ёмонроқ натижа қайд этиши баъзи таҳлилчиларда хавотир уйғотмоқда.
Jahon Insights канали экспертлари 11 мартдан 15 мартгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500 – 5117,1 (ҳафта бошидан -0,13 фоиз, йил бошидан +7,28 фоиз);
NASDAQ – 17808,2 (ҳафта бошидан -1,17 фоиз, йил бошидан +5,84 фоиз);
DJI – 38714,7 (ҳафта бошидан -0,02 фоиз, йил бошидан +2,72
фоиз).
АҚШ фонд индекслари макро кўрсаткичлар таъсирида сўнгги ҳафта коррекция суръатини тақдим этди. Хусусан, 500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 7 пунктга, NASDAQ индекси 210 пунктга, Dow Jones индекси эса 8 пунктга қисқарди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2155 доллар (ҳафта бошидан -1,07 фоиз, йил бошидан +4,51 фоиз);
- Кумуш – 25,1 доллар (ҳафта бошидан +3,61 фоиз, йил бошидан +6,07 фоиз);
- Алюминий – 2270 доллар (ҳафта бошидан +1,84 фоиз, йил бошидан -4,65 фоиз);
- Мис – 4,1 доллар (ҳафта бошидан +5,95 фоиз, йил бошидан +5,89 фоиз).
P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.
Аксарият қимматбаҳо металлар ҳафта давомида ўсиш суръатини тақдим этди. Алюминий, кумуш ва мис мос равишда 41 доллар, 88 сент ва 23 сентга ўсди. Олтин нархи эса тебранган ҳолда олдинги ҳафта кўрсаткичидан 24 долларга арзонлашди.
Нефт
- WTI – 80,97 доллар (ҳафта бошидан +4,1 фоиз, йил бошидан +13,57 фоиз);
- BRENT – 85,26 доллар (ҳафта бошидан +4,20 фоиз, йил бошидан +10,67 фоиз).
Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 3,19 доллар, BRENT эса 3,44 долларга қимматлашди.
















