Гидрометеорология хизмати агентлиги 3–8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Узун, Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Нуробод, Қўшработ туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида шундай ҳодисалар рўй бериши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Бундан аввалроқ «Ўзгидромет» 3 апрел куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.