Олтин нархининг қимматлаши фонида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари кўпайди
Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ошди. Бунга олтин нархининг рекорд даражада қимматлашгани бевосита таъсир ўтказган.

Фото: AP
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,2 млрд долларни ташкил қилди.
Захиралар март ойига нисбатан деярли 2 млрд долларга кўпайган бўлса-да, йил бошидан бери 374 млн долларга камайган.
Март ойи давомида олтин захираларининг қиймати 24,09 млрд доллардан 25,37 млрд долларгача ошган. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми 11,9 млн троя унциядан 11,5 млн троя унциягача қисқарган.
Шунингдек, хорижий валюта захиралари қиймати 7,55 млрд доллардан 8,26 млрд долларгача кўпайган.
Маълумот учун, охирги ҳафталарда олтиннинг нархи муттасил равишда ошиб, янги рекордларни ўрнатмоқда. Айни пайтда 1 унция олтин нархи 2329 долларни ташкил этади.
Олтин-валюта захиралари нима учун керак?
Ҳар бир мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ўзига хос суғуртадир. У давлатнинг миллий иқтисодиётини эҳтимолий макроиқтисодий хатарлардан ҳимоя қилади. Шу боис олтин-валюта захиралари қатор талабларга жавоб бериши лозим. Масалан, ундан ҳар қандай соҳада фойдаланиш имконияти бўлиши керак. Олтин-валюта захиралари осон жойлаштирилиши ва осон олиниши даркор.
Мамлакатларнинг олтин-валюта захираларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:
- тўлов ва савдо балансидаги дефицитни бартараф этиш учун;
- инфляцияни ушлаб туриш, миллий валютани молия бозорида қўллаб-қувватлашга валюта сотиб олиш учун;
- давлатнинг ташқи қарзларини тўлаш учун;
- давлатлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун.
Олтин-валюта захиралари асосан қимматбаҳо металлардан (қуйма олтин, платина, палладий, кумуш), давлатлараро миқёсда захира валютаси сифатида тан олинган хорижий пул воситаларидан (АҚШ доллари, евро, швейцар франки, япон иенаси, фунт-стерлинг) ва Халқаро валюта жамғармаси чиқарадиган нақдсиз пул бирликларидан ташкил топади.
Давлатнинг олтин-валюта захиралари миқдори унинг иқтисодиёти ва молиявий тизими ҳолатидан дарак беради, давлатлараро мажбуриятлар бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини кафолатлайди. Халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
-
Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади
Жаҳон | 23:24 / 31.03.2025
-
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
Ўзбекистон | 23:19 / 31.03.2025
-
Google’нинг Gemini сунъий интеллект сервиси барча фойдаланувчилар учун бепул бўлди
Жаҳон | 22:44 / 31.03.2025
Мавзуга оид

16:36 / 29.03.2025
Охирги 5 йилда корпоратив ташқи қарз миқдори 2,4 баробарга ошган – Марказий банк ҳисоботи

22:42 / 27.03.2025
Савдо уруши фонида олтин нархи янги рекордга етди

19:51 / 24.03.2025
Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

20:17 / 21.03.2025