Ўзбекистон | 18:38 / 17.04.2024
17958
1 дақиқада ўқилади

«Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатнома бекор қилинди

Бундай қарор аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилингани таъкидланмоқда. 

Фото: apteka.uz

Санэпидқўмита томонидан «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасини Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун берилган рухсатнома бекор қилинди. 

Қайд қилинишича, бундай қарор аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Аммо, Санэпидқўмита қандай асосга кўра рухсатномани бекор қилганига ойдинлик киритилмаган. 

Аввалроқ, Санэпидқўмита ушбу биологик фаол қўшимча Италияда ишлаб чиқарилгани, уни Ўзбекистонга олиб кириш учун «Gricar Chemical S.R.L» компанияси ишончномасига биноан Cynergy Pharmco корхонасига рухсатнома берилгани, шунингдек, мазкур маҳсулотга хавфсизлигини тасдиқловчи Санитария-эпидемиологик хулоса олингани ҳақида хабар берган эди. 

Таъкидланишича, Cynergy Pharmco корхонасига барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан «Rinotin kids» сироп маҳсулотини қайтариб олиш топшириғи берилган. Корхона томонидан 28 та дорихонадан маҳсулот қайтариб олинган.

Мавзуга оид