Америка университетларида Ғазо секторидаги урушга қарши акциялар тинмаяпти — талабалар кампусларда палаткалар ўрнатиб, АҚШдан Исроил билан ҳар қандай молиявий алоқалардан воз кечиш ва ярим йилдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллашни тўхтатишни талаб қилмоқда. Колумбия университети намойишлар марказига айланди. Ўтган ҳафтада олий таълим муассасаси раҳбарияти полицияни чақирди, натижада 100 дан ортиқ киши қўлга олинди. Кейин вазият кескинлашди — ва Йелда, Остиндаги Техас университетида, Жанубий Калифорния университети ҳамда Бостон университетларида яна ўнлаб кишилар ушланди.

22 апрел куни Колумбия университети раҳбарияти кундузги дарслар бекор қилингани ҳақида эълон берди. Икки кун ўтиб масофадан таълим имкониятини кўзда тутувчи «гибрид» форматдаги машғулотлар схемаси йил охирига қадар узайтирилди, бунда битириш имтиҳонлари ҳам онлайн бўлади. Университетлар кампусларни ёпмоқда, Жанубий Калифорнияда хавфсизлик нуқтайи назаридан асосий битирув маросими бекор қилинди, аммо бошқа университетларда намойишлар давом этмоқда.

Отлиқ полициячилар Остиндаги Техас университетида Фаластин тарафдорлари намойишида, 2024 йил 24 апрел
Brandon Bell / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Берклидаги Калифорния университети кампусида намойишчиларнинг палаткалар лагери, 2024 йил 22 апрел
Justin Sullivan / Getty Images
Катта курсда ўқувчи 22 ёшли Кэролайн Сассан Род-Айленд штати Провиденс шаҳарчасидаги Браун университетида Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик лагерида полициячи билан тўқнашув вақтида, 2024 йил 24 апрел
Sophie Park / The Washington Post / Getty Images
Ню Йорк университетии талабалари ва ўқитувчилари олий таълим муассасаси раҳбариятини Исроил билан алоқаларни узишга чақирмоқда. Улар кампус ҳудудидаги майдонни Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик лагери деб эълон қилишган, 2024 йил 22 апрел
Andrew Lichtenstein / Corbis / Getty Images