Ўзбекистон | 09:34 / 01.05.2024
6061
2 дақиқада ўқилади

Паркентдаги Кумушкон ва Чашма қишлоқларига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилди

Ўтган йили Паркент туманида 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди. 

Фото: uzbektourism.uz

Жорий йилнинг 30 апрел куни Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган Кумушкон ва Чашма қишлоқларига «туризм қишлоғи» мақоми берилиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Паркент тумани ҳокими Сардор Исоқулов, Кумушкон ва Чашма қишлоқлари мутасаддилари, туман фаоллари иштирок этди.

Кумушкон ва Чашма қишлоқлари табиати, тоза ҳавоси, яшаш тарзи, маданий мерос объекти ва зиёратгоҳлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Ўтган йили Паркент туманида 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди. 

Маҳаллаларнинг туризм салоҳияти ва республика комиссияси ижобий хулосасига кўра, Туризм қўмитаси Кумушкон ва Чашма қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жорий йил ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ишлари ва туризм объектларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилди ва кейинги йилларда ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳларга юқори сифатда туризм хизматлари йўлга қўйилиши тизимли равишда олиб борилади.

Мавзуга оид