Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазони ижро этиш муассасаларида ДХШ асосида маҳкумлар учун масофали видео-учрашув хизмати йўлга қўйилади
Inm International МЧЖ хусусий шерик сифатида ИИВ тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув орқали онлайн учрашув имконияти яратилишини таъминлаш мақсадида тўғридан тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Жазони ижро этиш муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида маҳкумлар учун масофали видео-учрашув хизматини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2023 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 февралга қадар эксперимент тариқасида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колониясида Inm International МЧЖ томонидан Prisonline ҳимояланган видео-алоқани таъминловчи замонавий ахборот технологиялари ўрнатиш орқали жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув орқали яқин қариндошлари билан онлайн учрашув имконияти яратилган.
Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилади:
Inm International МЧЖни хусусий шерик сифатида Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув орқали онлайн учрашув имконияти яратилишини таъминлаш мақсадида тўғридан тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилиш;
Ички ишлар вазирлигини лойиҳа бўйича давлат шериги этиб белгилаш.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг асосий шартлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув орқали онлайн учрашиш имкониятини яратиш;
- Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида ҳимояланган видео алоқани таъминловчи замонавий ахборот технологияларини ўрнатиш;
- жазони ўтаётган маҳкумларнинг видео-учрашувлари жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти назорати остида ўтказилиши ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланиши;
- шартноманинг амал қилиш муддатини ўн йил этиб белгилаш.
Ички ишлар вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг бажарилиши ва шартнома шартларига риоя этилиши юзасидан доимий мониторингни амалга ошириб боради.
Мавзуга оид
10:18 / 19.03.2026
Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди
19:23 / 28.02.2026
Комил Алламжоновга суиқасд ижрочиларидан бири қамоқхонада вафот этди. У жонига қасд қилгани айтиляпти
18:04 / 15.01.2026
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди
13:53 / 17.12.2025