Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олганлар ушланди
Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида табиий қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Сурхондарё ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида 20 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 2 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Бекобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Авангард” массиви ҳудудида фуқаро А.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 21,6 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026