Ўтган ҳафта ҳам бозорлар учун муҳим воқеаларга бой бўлди. 2024 йилнинг I чорак корпоратив маълумотлари бирин-кетин эълон қилиниб келинаётган бир пайтда, энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичнинг позитив бўлиши АҚШ фонд бозорининг қулаган позицияларини бутунлай тиклашига ёрдам берди. Бунга кўра, инфляция апрел ойида пасайган ва 3,4 фоизни ташкил этган. Бозор иштирокчилари қувончли хабарни мамнуният билан қабул қилган ҳолда монетар сиёсатнинг юмшатилиши бўйича умидлари бироз кучайди.
Jahon Insights канали экспертлари 13 майдан 17 майгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 5303 (ҳафта бошидан +1,54 фоиз, йил бошидан +11, 18 фоиз);
- NASDAQ – 18546 (ҳафта бошидан +2,12 фоиз, йил бошидан +10,22 фоиз);
- DJI – 40003 (ҳафта бошидан +1,24 фоиз, йил бошидан +6,14 фоиз).
АҚШ фонд индекслари май ойининг навбатдаги ҳафтасида ўсиш суръатини тақдим қилишда давом этди. Хусусан, ҳисобот ҳафтасида Dow Jones индекси 491 пункт, NASDAQ 385 пункт ва C&P500 81 пункт ўсишга муваффақ бўлди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2414 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,30 фоиз, йил бошидан +17,06 фоиз;
- Кумуш – 31,4 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +11,8 фоиз, йил бошидан +32,4 фоиз;
- Алюминий – 2612 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан +4,03 фоиз, йил бошидан +9,69 фоиз:
- Мис – 5,04 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан +8,58 фоиз, йил бошидан +29,52 фоиз.
Қимматбаҳо металлар ҳам макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирида ўсиш суръатига эришди. Хусусан, кумуш 2013 йилги максимумигача кўтарилди. Ҳафта давомида олтин 54 долларга, алюминий 101 долларга, кумуш 3,32 долларга ва мис 40 центга қимматлашди.
Нефт
- WTI – 79,46 доллар (ҳафта бошидан +1,7 фоиз, йил бошидан +11,45 фоиз);
- BRENT – 83,9 доллар (ҳафта бошидан +1,49 фоиз, йил бошидан +8,9 фоиз).
Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 1,23 долларга, BRENT эса 1,33 долларга ошди.
Валюталар















