Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:45 / 23.05.2024
2336
2 дақиқада ўқилади
Марказий истироҳат боғларида спорт ва кўнгилочар ўқ отиш майдонлари ташкил этилади
Фуқаровий ва спорт қуроллари муомаласи, хавфсизлиги ҳамда уларга қонуний эгалик қилиш бўйича пулли ўқув курслари ташкил этилади.
Фото: Getty Images
Президентнинг “Ўқ отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан:
- ўқ отиш спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
- фуқаровий ва спорт қуроллари муомаласи, хавфсизлиги ҳамда уларга қонуний эгалик қилиш бўйича пулли асосда ўқув курсларини ташкил этиш;
- ҳудудлардаги марказий истироҳат боғларида спорт ва кўнгилочар ўқ отиш майдонларини ташкил этиш;
- 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Ўқ отиш ва стенддан отиш” бакалавриат таълим йўналишини очиш;
- Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг тегишли спорт базалари ўқ отиш спорт турлари бўйича амалий машғулотларни ўтказиш учун асосий база сифатида бириктириш кўзда тутилган.
Ўқ отиш спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида:
- 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритиш;
- ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари бўйича амалий машғулотлар ўтказилишида умумтаълим мактабларига ўзлари бириктирилган ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг доимий жойлашув жойидаги ўқув-моддий базасидан фойдаланишларига рухсат этиш;
- 2026 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда “Марказий Осиё очиқ чемпионати”, ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубогини ҳамда “Ўзбекистон чемпионати” мусобақаларини ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:08 / 31.10.2025
Самарқандда ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб 80 минг дарахт ва бута экилади
23:29 / 15.09.2025
Президент резавор боғлар тажрибасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади
11:57 / 15.07.2025
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти
22:30 / 30.05.2025