Президент мактабларига қабул қачонлиги аниқ бўлди
Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар ҳужжат топшира олади. Ҳар бир ўқувчи фақат ўз ҳудудидаги президент мактабига ҳужжат топшириш имконига эга.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг маълумот беришича, пезидент мактабларига қабул 1 июндан 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Президент мактабига ҳужжат топшириш учун талабгор 4-синфни тугатган бўлиши керак, ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади. Ҳужжат топшириш учун талабгорнинг:
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
- фотосурати (охирги 2 ойда олинган); ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
- баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган) керак бўлади.
Умумтаълим муассасаларининг 4-синфини тамомлаган ўқувчилар президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида иккита синфга 12 нафардан (жами 24 нафар) қабул қилинади.
Агентлик маълумотига кўра, ўқувчилар фақат таълим олаётган ҳудуддаги Президент мактабига ҳужжат топшириши мумкин.
Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаб ўқувчилари фақат Нукус шаҳридаги Президент мактабига, Андижон вилоятидаги мактаб ўқувчилари эса фақат Андижон шаҳридаги Президент мактабига ҳужжат топширишлари мумкин.
“Мактабда ўқиш учун талабгорнинг математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳоси 5 (аъло) бўлиши керак. Бошқа фанларга нисбатан ушбу мезон татбиқ этилмайди. Баҳолар табелининг нусхаси мактаб директори томонидан тасдиқланган бўлиши шарт”, дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
09:28 / 03.11.2022
Президент мактабларида ўтиладиган дарслар видеоси эълон қилиб бориладиган бўлди
10:22 / 11.08.2022
«Жадид боболаримизга муносиб авлод етишиб чиқишига ишонаман» – Шавкат Мирзиёев президент мактаблари аҳамияти ҳақида
20:17 / 17.01.2022
Юзлаб мактаблар Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади
10:52 / 17.09.2021