2024 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида янги Kia Rohat дилерлик маркази очилди. Ушбу кунда, Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибюторлари бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан янги Kia Carens кроссвеннинг тантанали тақдимот маросими ўтказилди ва сотувлари бошланишига старт берилди.

Kia Carens Ўзбекистонда тўрт хил комплектацияларда таклиф этилади. Харидорлар учун бензинли двигателнинг қуйидаги модификациялари мавжуд: 115 от кучига эга ёқилғи тақсимланган тарзда етказилишли 1,5 MPI, ҳамда ёқилғи тўғридан-тўғри етказилишли турбопуркашли 160 от кучига эга 1,5 Т-ГДИ двигателлари. Атмосферавий 1,5 MPI двигатели «интеллектуал» поғонасиз вариаторли трансмиссия билан жуфтликда ишлайди. Ўз навбатида, динамикага эга 1,5 Т-GDI эса – икки уланмали, еттита поғонали 7DCT преселектив узатмалар қутиси билан агрегацияланади. Барча комплектацияларда Kia Carens old приводга эга бўлади. Кроссвеннинг габарит ўлчамлари, узунлиги бўйича 4545 мм, кенглиги бўйича 1800 mm, баландлиги бўйича 1705 мм га тенг бўлиб, ғилдирак базаси – 2780 мм ни ташкил этади.

Kia Carensʼнинг нархлари, комплектацияга кўра фарқланади:

● Comfort – 299 900 000 cўм;

● Luxe – 319 900 000 сўм;

● Premium – 374 900 000 сўм;

● Premium+ – 399 900 000 сўм.

Kia Carens кроссоверлар ва минивенларнинг жозибадор хусусиятларини ўзида мужассам этган кроссвен ҳисобланади. 180 мм тенг катта йўл сатҳидан баландлик зўр ўтувчи имкониятларни таъминлайди, ғилдираклар аркаларидаги пластик қопламлар эса автомобилни кроссоверлар стилистикасига яқинлаштириб, ёмон йўллар бўйлаб ҳаракатланишда кузовни қўшимча ҳимоялайди. Шу билан бирга, минивенники каби кенг салон, йўловчилар ва багажни ташиш учун кенг трансформацион имкониятларни назарда тутади. Кроссвен бир хил даражада саёҳат қилиш ва фаол дам олишни ёқтирувчи кўп болали оилалар учун автомобил вазифаси бажариши ҳам, ёки тадбиркорлар учун мобил офис сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин. Хавфсизлик, замонавийлик ва фойдаланишдаги қулайлик – ушбу автомобилнинг асосий бўлган, бироқ ягона афзалликлари эмасдир.